Портал ҳақида

Портал – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг давлат фуқаролик хизматлари жорий этилган Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимлари эгалланиши учун номзодларни очиқ мустақил танловларини ташкил этиш бўйича электрон тизими бўлиб, Интернет тармоғида «бир дарча» тамойили асосида фаолият кўрсатади.

Порталдаги тўлиқ хизматлар порталда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва шахсий кабинетига эга бўлган фойдаланувчиларга кўрсатилади. Бунда, фойдаланувчи шахсий кабинетига кириш учун Ягона идентификация тизими (ONE ID) орқали авторизациядан ўтиши лозим.

Порталдаги давлат вакант лавозимлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда сайтга жойлаштирилади.

Портални техник қўллаб-қувватлаш:

Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор “UZINFOCOM”

Меъёрий ҳужжатлар базаси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5843-сон Фармони 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4472-сон қарори